Данияликлар Трампнинг Гренландияни сотиб олиш ҳақидаги «ҳазили»ни ҳазм қилишолмади
АҚШ президенти Дональд Трамп Арктикада ҳарбий салоҳиятини ошириш учун Гренландияни сотиб олмоқчи экани ҳақида хабар бергандик.
Дания собиқ бош вазири Ларс Расмуссен жавобни кечиктирмади ва АҚШ президентининг оролни сотиб олиш борасидаги қизиқишини ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳазил деб баҳолади.
«Бу биринчи апрель ҳазили бўлса керак — фақат мавсумга тушмабди!», — деб ёзди Расмуссен ўзининг «Twitter»даги саҳифасида.
Унга мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари ҳам қўшилди: уни оролни ҳарбийлаштириш ҳақидаги фикр чўчитиб юборган кўринади.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Трамп Арктикада ҳарбий салоҳиятни кенгайтириш мақсадида Гренландияни сотиб олиш хоҳиши борлигини маълум қилганди.
Маълумот учун:
Гренландия
- Майдони — 2,13 млн. квадрат километр.
- Аҳолиси — 57,7 минг киши (2016 й.).
Гренландия 1814 йили Дания ҳудудига киритилган, 1979 йили эса мухторият ҳуқуқига эга бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter