Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дания Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Дания Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

22 октябрь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Дания Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Карстен Сендергордни қабул қилган.

Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, вазир элчини мазкур тайинлов билан табриклаган.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинган.

Учрашувда бўлажак Ўзбекистон-Дания тадбирлари жадвали ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг