«Cоbаlt» каналга тушиб кетди
Бекобод тумани «Қўқон» МФЙ ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган «CОBАLТ» русумли автомашина хайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида ушбу ҳудуддан оқиб ўтувчи «Дўстлик» каналига тушиб кетди.
Бекобод шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг бир гуруҳ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, автомашина каналдан олиб чиқилди.
Ҳодиса натижасида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter