Нигерия шимоли-ғарбидаги қуролли ҳужумлар қурбонлари сони 45 кишига етди
Нигерия шимоли-ғарбидаги Сокото штати аҳолисига уюштирилган қуролли ҳужумда камида 45 киши ҳалок бўлди.
Штат губернатори Aмину Вазири Тамбуваланинг сўзларига кўра, Қуролли кучлар 14-15 ноябрь кунлари Гороньо ва Иллеле шаҳарларида ўт очишган.
Маҳаллий аҳолининг айрим уйлари ёниб кетган.
Штатга қўшимча армия ва полиция кучлари юборилди, комендантлик соати эълон қилинди.
Дастлаб 29 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter