Британияда коронавирус қурбонлари сони 45 мингдан ошди
Буюк Британияда коронавирус қурбонлари сони бир кеча-кундузда 85 нафарга кўпайиб, жами 45 053 кишига етди. Куни кеча 538 кишида COVID-19 аниқланиб, умумий касалланганлар сони 291 911 кишига етди, дея хабар берган мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Бир кун олдин 398 киши коронавирусга чалингани, 138 киши вафот этгани маълум қилинганди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТнинг маълумотларига кўра, дунё бўйича 12,9 миллион киши вирусни юқтирган, улардан 570 минг нафари оламдан ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter