Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чинозда «лайк» йиғишни кўзлаган икки болани кучли ток урди 

Чинозда «лайк» йиғишни кўзлаган икки болани кучли ток урди 

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида юк поезди устига чиққан икки болани ток урди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 14 март куни соат 15:18 да Чиноз бекатида икки бола — М.И. (2013 йилда туғилган) ва Б.Б. (2012 йилда туғилган) поезднинг юк вагони устига чиқиб олган. Хавфли ҳаракатлар натижасида улар контакт тармоғининг электр таъминоти кучланишидан тан жароҳатлари олишган.

Иккала бола ҳам зудлик билан касалхонага бири — 20 фоиз, иккинчиси – 80 фоиз тана куйиши билан ётқизилган.

Таъкидланишича, ушбу бахтсиз ҳодиса болаларнинг ижтимоий тармоқлар учун видеога тушиши ва кўпроқ «лайк» олишни мақсад қилгани оқибатида юз берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг