Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чилонзордаги «Ипподром»да отлар очликдан ўлаётгани айтилди. Ҳолат назоратга олинган

Чилонзордаги «Ипподром»да отлар очликдан ўлаётгани айтилди. Ҳолат назоратга олинган

Бир муддат аввал «Меҳр ва Оқибат» Ҳайвонларни муҳофаза қилиш жамияти Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган Отчопар (халқ тилида «Ипподром»)даги отларнинг очлик сабаб нобуд бўлаётгани айтилган видеотасвирни тарқатди.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ва Миллий гвардия томонидан текширув ўтказилиб, унда ҳайвонларни хавфли вазиятда қолдирилиши оқибатида икки бош отнинг нобуд бўлгани, қолган отларнинг ҳолсизлик ҳолатига келиб қолиши сабаблари ўрганилган.

Якуний текширув натижаларига кўра, отларнинг ҳолсизланиши ва нобуд бўлишида айбдор бўлган шахслар – 1958 йилда туғилган С.А. ва 1958 йилда туғилган У.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси, 1-қисми (Ҳайвонларга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарлик бўйича баённомалар расмийлаштирилган. Уларнинг ҳар бирига 900 минг сўмдан жарима ҳам солинган.

«Шу билан бирга, Отчопар раҳбариятини алмаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг