Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Chevrolet Lacetti», «Malibu» ва «Tracker» 2 фоизли лизингга таклиф этилди

«Chevrolet Lacetti», «Malibu» ва «Tracker» 2 фоизли лизингга таклиф этилди

UzAuto Motors компанияси яқинлашаётган Мустақиллик куни ва Қурбон ҳайити байрамлари муносабати махсус акция эълон қилди.

Унга кўра, 2019 йил 5 августдан 1 сентябрга қадар UzAuto Motors компанияси «Ўзавтосаноат-Лизинг» билан ҳамкорликда 1 позицияли ва ГБЖли «Chevrolet Lacetti», «Malibu» ва «Tracker» автомобилларини лизингга таклиф этади.

Акция шартларига кўра, харидорлар ушбу моделларни 13 ойга йиллик 2 фоизга лизингга олишлари мумкин.

Бошланғич тўлов «Malibu» ва «Tracker» автомобиллари учун 50 фоиз, 1-позицияли ва ГБЖли «Chevrolet Lacetti» учун 70 фоизни ташкил қилади.

Қайд этиш ўринлики, бу акция фақат юридик шахслар учун мўлжалланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг