Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чет эллик инвестор билан учрашиш учун 96 миллион сўм тўланди

Чет эллик инвестор билан учрашиш учун 96 миллион сўм тўланди

Алимент тўловлари даврий тўловлар сирасига кириб, бола вояга етгунига қадар тўлаб борилади. Бугунги кунда, алимент тўловчи шахсларнинг кўпчилиги олдиндан тўлов тартиби ҳақида тушунчаларга эга. Шу боис, мамлакат ҳудудидан четга чиқиш истагида бўлган ёки хорижга сафарга отланаётган фуқаролар фарзандлари таъминоти учун 5 йиллик тўловларни олдиндан тўлаб қўймоқда.

Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи А.А. суд қарорига биноан 2021йилдан буён бир нафар фарзанди учун алимент тўлаб келади. Ижро ҳаракатлари давомида Бюро ходимлари томонидан хорижга чиқиш ҳуқуқлари чекланган.

Шу сабаб, алимент тўловчи судга мурожаат этиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, чет эллик инвесторлар билан ҳамкорлик қилиши учун хорижга сафар қилиши зарурлигини билдирган. Шунингдек, олдиндан 5 йиллик тўловни амалга оширгани ҳолда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни сўраган.

Суд ажрими билан 2024 йил февраль ойидан 2029 йил февраль ойига қадар ҳисобланган 96,6 млн. сўм алимент тўловларини бир йўла тўлаш шарти билан ижро этиш усули ўзгартирилган.

60 ой учун мўлжалланган 96,6 млн. сўм миқдоридаги алимент тўловлари ундирувчига топширилгач, хорижга отланаётган шахснинг четга чиқиш учун чекловлари бекор қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг