«UzAuto Motors» компанияси «Captiva 5» бўйича расмий баёнот берди
«UzAuto Motors» компанияси «Chevrolet Captiva 5» автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузишни тўхтатишга мажбур бўлганини маълум қилди.
Қайд этилишича, мижозлар мурожаатидан кейин 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағлар тўлиқ қайтарилади. Шунингдек, компания қўшимча равишда олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизини компенсация сифатида тақдим этади.
Шунингдек, харидорларга белгиланган муддат асосида «Chevrolet Captiva 5» автомобили ўрнига бошқа автомобилларни харид қилиш имкониятини кўриб чиқиш таклиф этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter