Бухорода кучсиз зилзила қайд этилди

Кеча, 29 май санасида Бухоро вилоятида кучсиз зилзила бўлиб ўтди. Ер қимирлаши тунги соат 21:40да қайд этилган.
Бухоро вилояти янгиликларини ёритиб борувчи каналда маълум қилинишича, 4,7 магнитудали зилзиланинг эпицентри Газли шаҳридан 38 километр узоқликдаги ҳудуд бўлган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда қайд этилгани хабар қилинмоқда.
Ер қимирлаши Бухоро ва Навоийда 2 баллни ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter