Бухорода 35 ёшли аёл коронавирус қурбони бўлди

Ғиждувон туманида яшовчи 35 ёшли аёл Д.Ш. жорий йил 1 июль куни коронавирус инфекциясига гумон қилиниб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.
ССВ матбуот хизмати хабар беришича, унга «Икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги 3-даража, семизлик 2-даража» ташхиси қўйилган.
Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.
Бу мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалиниб вафот этган 31-бемордир. Бироз аввал пойтахтимизда яшовчи 65 ёшли В.М. (эркак киши) вафот этгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter