Бухорода боғча боласи ток уришидан вафот этганди: «иш» судга ошди

Бухоро туманида жойлашган ЯТТ Холбоева Ўлмас Узоқ қизи оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида жорий йилнинг 28 март куни 2 ёшли Ш.Ш (ўғил бола)нинг электр токи уриши натижасида вафот этгани хабар қилинган эди.
Бухоро вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан 2 апрель куни туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.
Жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки терговда мазкур нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси М.Д.нинг вазифасига ёши ва индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш каби касбий мажбуриятлар кириши белгиланган бўлсада, унинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ҳамда вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги, шунингдек, ўзига бириктирилган гуруҳда тарбияланувчиларни қаровсиз қолдирганлиги аниқланган.
Суриштирувлар натижасига кўра эса мазкур жиноят иши жорий йил 18 июнь куни мазмунан кўришлик учун суд муҳокамасига юборилди.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter