Бухорода 23 ёшли йигит етмиш кишининг банк картасини «қуритди»
Жорий йилнинг 12 январидан 26 мартига қадар Бухоро шаҳрида номаълум шахс томонидан 70 кишининг банк картасидан маблағлар ўғирлаб келингани аниқланди.
Расмий хабарга кўра, Бухоро шаҳрининг Алпомиш кўчасида яшовчи, 2000 йилда туғилган Х.О. исмли шахс 70 нафар фуқаронинг пластик карталаридан жами 295 млн 17 минг сўм пулни алдов йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан иш очилган.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг вилоят ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларида содир этилиб, фош этилмасдан қолаётган худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор техник, суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter