Бурак Ўзчивитнинг янги туғилган ўғлига Тошкентдан уй совға қилинди
«Севги изтироби» сериали орқали томошабинларга таниш турк актёри Бурак Ўзчивит ўғилли бўлди.
Янги туғилган чақалоқ — Каран Ўзчивитга Ўзбекистоннинг «Bizning uylar» компанияси Тошкентдан уй совға қилган. Бу ҳақда турк матбуотига асосланиб, «Rambler.ru» хабар берди.
Хабарга кўра, Бурак Ўзчивит ўғли номидан совғани мамнунлик билан қабул қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида актёр Тошкентга ташриф буюриб, бир қанча лойиҳаларда қатнашганди. У «Bizning uylar» компаниясининг реклама ҳамкори саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter