Бунақаси бўлмаган! Исландияда қўшалоқ коронавирус аниқланди
Исландияда беморлардан бири янги коронавируснинг биратўла иккита штаммини юқтириб олди, дея хабар берди «Reykjavík Grapevine» журнали «deCODE genetics» биофармацевтика компанияси раҳбари Кари Стефанссон маълумотига таяниб.
Иккинчи штамм Хитойнинг Ухань шаҳрида пайдо бўлган коронавируснинг дастлабки версияси мутацияси ҳисобланади. Мутахассис фикрича, бу энг биринчи қўшалоқ юқтириш бўлиши мумкин.
Тахминларга кўра, мутацияга учраган штамм яна-да тажовузкор. Чунки бемор у билан мулоқотда бўлган одамларга айнан шу турини юқтирган. Халқаро маълумотларга кўра, коронавируснинг бундай тури Исландиядан бошқа давлатларда учрамаган.
«Франс Пресс» агентлиги хабарига кўра, Исландияда 24 март куни 588 та коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter