Бугун юртимизда қандай об-ҳаво кутилмоқда? Гидрометеорология маълумоти

14 июнда кундуз куни республика бўйича кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 31-36° гача исийди.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-34° бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.
14 июнда кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter