Бугун Тошкентда «Отлиқ кавалерия паради» бўлиб ўтади

Бугун, Тошкентда «Отлиқ кавалерия паради» бўлиб ўтади, деб хабар берди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, 18 ноябр — Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан 16 ноябр куни пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони бўйлаб Тошкент шаҳрида жойлашган куч тузилмалари кавалерия бўлинмалари иштирокида «Отлиқ кавалерия паради» бўлиб ўтади. Парадга соат 16:00 да старт берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter