Бугун охирги кун! Эртадан жаримага тушмай десангиз... (видео)
Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати тугаб бормоқда.
Эртага, 1 апрелдан бошлаб 2010 йилгача берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий ҳисобланмайди ва улар билан автомобил бошқариб бўлмайди. Эски гувоҳнома билан қўлга тушсангиз — жаримага тортиласиз.
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:
2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини уйдан чиқмаган ҳолда янгилаб олиш мумкин ва бунда жаримага тушмайсиз.
Шошилиб ҳеч қаерга овора бўлиб бориб юрмасангиз ҳам бўлади, узоқ навбатларда турмайсиз ҳам, шунчаки my.gov.uz орқали «права»ни алмаштириб оласиз.
Қуйидаги видеоқўлланмада ҳаммаси осон ва содда қилиб тушунтирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter