Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилия ва Аргентина ягона валютага ўтмоқда

Бразилия ва Аргентина ягона валютага ўтмоқда

Фото: Klix.ba

Келаётганда ҳафтада Бразилия ва Аргентина ягона валюта яратиш бўйича ишлар бошланишини эълон қилиши кутилмоқда. Бу валюта келгусида Лотин Америкаси мамлакатларининг умумий пул бирлигига айланиши мумкин, деб хабар берди Financial Times.

Бразилия янги валютани «sur» (жануб) деб номлашни таклиф қилди. Ҳамкорлар Лотин Америкасининг қолган мамлакатларини ҳам дунёдаги иккинчи йирик (евродан сўнг) пул иттифоқига қўшилишни таклиф этишмоқда.

Буэнос-Айрес (Аргентина)да шу ҳафта бўлиб ўтадиган саммитда янги валютанинг минтақадаги савдо-сотиқни ривожлантиришдаги ўрни ва АҚШ долларига қарамликни камайтириш масалалари кўриб чиқилади, деб ёзди ўз манбаларига асосланган FT.

Ягона валюта яратиш ғояси 2019 йилдан бери муҳокама қилинаётган, бироқ Бразилия марказий банки қаршилик билдираётганди. Энди эса икки мамлакатда ҳам ҳукумат сўл кучлар қўлида, режани қўлловчилар сони ошмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг