Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўстонлиққа борувчи йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилади

Бўстонлиққа борувчи йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилади

Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўлида велоспорт-шоссе тури бўйича чемпионат ўтказилади.

Спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича катталар (эркаклар ва аёллар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати  ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 25-26 июн кунлари соат 08:00 дан 14:00 га қадар 4Р12 «Бектемир-Чорбоғ қ.» автомобиль йўлининг 34 ва 54 километрлари оралиғида (Чирчиқ шаҳрига киришда жойлашган платина яқини — старт, Ғазалкент шаҳрига кириш қисми — финиш) транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчи фуқоролардан Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг