Бўстонлиқда лой кўчкиси содир бўлди
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р6 «Тошкент-Қибрай-Чирчиқ-Чимён» автомобиль йўлининг 59-60 километрлари оралиғида, «Чимён» дам олиш масканига олиб борувчи йўлда лой кўчкиси содир бўлди.
Ҳодиса натижасида ҳеч кимга тан жароҳати етгани йўқ. Қисқа вақт ичида автомобиль йўли тўлиқ тозаланиб, транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди.
ЙҲХХ айни ноқулай об-ҳаво шароитида барча ҳаракат қатнашчиларидан эҳтиёткор бўлишларини сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter