Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратурада янги бошқарма ташкил этилди

Бош прокуратурада янги бошқарма ташкил этилди

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура тузилмасида Айдар-Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда «Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими» ташкил этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимига Холматов Бахриддин Уктам ўғли, Департамент бўлими бошлиғи лавозимига Орзиев Парвиз Завқиддинович тайинланди.

Айдар-Арнасой кўллар тизимида балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш, ички ва ташқи инвестицияларни жалб қилиш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, сув ресурсларидан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан оқилона фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилиш ҳамда ноқонуний бино ва иншоотларни қонунийлаштириш, атроф-муҳитини яхшилаш устидан назорат олиб бориш Бош прокуратура бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади.

Шунингдек, Айдар-Арнасой кўллар тизимида назоратнинг самарали бошқарувини амалга ошириш имконини берувчи Бош прокуратура бошқармасининг ситуацион-таҳлил пунктлари ташкил этилди.

Ҳозирда бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.2019 йилдаги «Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 347-сонли қароридан келиб чиқиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Айдар-Арнасой кўллар тизимида биологик ресурслардан фойдаланиш, биологик хилма-хиллигини сақлаш, инвестицияларни кенг жалб қилиш, туризмни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг