Бош прокуратура тиббиёт академиясига киритишини айтиб 25 минг доллар пора олган шифокорни ушлади
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди. Унда Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Нов қишлоқ врачлик пункти шифокори А.Қ. фуқаро И.А.ни танишлари орқали Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига фирибгарлик йўли билан 25.000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура юқоридаги каби турли ноқонуний йўллар билан ўқишга киритишга ваъда бериб, таъмагирлик қилаётган фуқаролар ёки мансабдор шахсларга дуч келинганда қисқа рақамли 10-07 ёки Департаментнинг туну-кун ишловчи ишонч телефонларига мурожаат этишни сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter