Индонезия яқинида кема 25 нафар денгизчиси билан йўқолиб қолди
Никель хомашёси ортиб кетаётган, бортида 25 нафар денгизчи бўлган савдо кемаси Индонезия қирғоқларида йўқолиб қолди. Бу ҳақда мамлакат Миилий қидирув-қутқарув бошқармаси раҳбари Юсуф Латиф маълум қилди.
«MV Nur Allya» кемасидан ҳалокат сигнали келиб тушди, биз зудлик билан кема жойлашуви охирги марта қайд этилган жойга ёрдам учун йўлга чиқдик», — дейилади хабарда.
Латиф кемага таҳдид уйғотувчи нимадир бўлган деган гумонда. Ҳалокат сигналидан кейин денгизчилар алоқага қайтиб чиқишмаган, «MV Nur Allya» эса ғойиб бўлган. Тунда ноқулай об-ҳаво сабабли тўхтатилган қидирув ишлари тонгдан яна давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter