Боланинг иштаҳаси йўқ, нима қилиш керак?
Боланинг иштаҳаси камайиши турли сабабларга кўра юзага келиши мумкин, масалан, касаллик, стресс, кун тартибидаги ўзгаришлар ёки ҳатто руҳий саломатлик муаммолари туфайли. Шунинг учун, баъзи усуллар бир болага мос келиши мумкин, аммо бошқаси учун фойда бермаслиги мумкин.
Zakon.kz нашри болаларнинг овқат ҳазм қилишни яхшилаш бўйича бир нечта тавсиялар ва иштаҳа йўқлиши сабабларини жамлади.
Фарзандимнинг иштаҳаси жуда ёмон, нима қилишим керак?
Шифокорга ташриф буюринг. Кўпинча, бола уни нима безовта қилаётганини айта олмайди, шунинг учун биринчи навбатда педиатр билан боғланинг ва у билан иштаҳани камайтириши мумкин бўлган сабабларни муҳокама қилинг. Агар иштаҳа йўқолиши узоқ вақт давом этса ёки бошқа аломатлар билан бирга бўлса, боланинг соғлиғида жиддий муаммолар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш яхшироқдир.
Овқатланиш пайтида қулай муҳит яратинг. Боланинг тинч ва қулай муҳитда овқатланиши муҳимдир. Фарзандингиз учун тўғри вариантни топиш учун ҳар хил турдаги озиқ-овқатларни синаб кўришингиз мумкин. Агар у ўзи овқатлана олса, унга таомни едириб қўйиш тавсия этилмайди. Овқатланиш оилангизнинг барча аъзоларини бирлаштирадиган кундалик яхши анъана бўлиши керак.
Таомланиш тартибига амал қилинг. Фойдали ва мазали маҳсулотлар билан овқатланиш болангизнинг иштаҳаси очилишига ёрдам беради. Шу билан бирга, кундалик тартибни бузмаслик учун нонушта, тушлик ва кечки овқатни жадвалига мувофиқ белгиланган вақтда қилиш муҳимдир. Бу овқат ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам беради ва танани керакли озуқавий моддалар билан ўз вақтида таъминлайди. Бундан ташқари, у кун давомида энергия даражасини тенг даражада ушлаб туради, метаболизмни яхшилайди ва болангиз учун соғлом вазнни сақлашга ёрдам беради.
Фарзандингизга стрессни камайтиришга ёрдам беринг. Фарзандингиз билан гаплашиб, унинг иштаҳасига таъсир қилиши мумкин бўлган муаммолар ёки ташвишлар бор-йўқлигини билиб олинг. Сиз суҳбатни қуйидаги савол билан бошлашингиз мумкин: «Ўзингни қандай ҳис қиляпсан?» Бу болага ўз ҳис-туйғуларини очиш ва баҳам кўриш имконини беради. Кейин уни нима безовта қилаётгани ҳақида гапиришни таклиф қилинг ва муаммони биргаликда ҳал қилиш йўлларини топишга урининг. Фарзандингиз ҳали гапирмаса, у билан кўпроқ вақт ўтказишга ҳаракат қилинг.
Соғлом егуликлар таклиф қилинг. Фарзандингизга мева, сабзавот, йогурт ёки ёнғоқ каби турли хил фойдали егуликлар беришга ҳаракат қилинг. Одам улҳайганида ҳам кўпинча болалигида овқатланган нарсани хуш кўради. Фарзандингизни гўдакликдан соғлом овқатланишга ўргатинг, шунда сиз унинг иштаҳасини яхшилайсиз ва гастрит ҳамда овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ бошқа касалликлар хавфини камайтирасиз.
Нима учун боланинг иштаҳаси йўқ?
Сабаблар рўйхати:
- Касаллик ёки лоҳаслик.
- Стресс ва безовталик
- Нотўғри овқатланиш.
- Овқатлар орасида ортиқча шакарли емаклар.
- Бемаза таомлар.
- Овқат ҳазм қилиш муаммолари.
- Дори воситаларининг ножўя таъсири.
- Жисмоний фаолликнинг етишмаслиги.
Ҳар бир бола индивидуалдир, шунинг учун сиз болада вазн ва иштаҳа йўқолаётганини сезсангиз, дарҳол педиатрга мурожаат қилишингиз керак. Бундай касалликларнинг олдини олиш учун уйда қулай шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қилинг ва агар ёши етарли бўлса, болангизни тўгаракларга ёздиринг ёки турли фойдали машғулотлар билан шуғуллантиринг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter