Битта кубок учун 32 жамоа: Россиядан бошлаймиз

Шу йилнинг 14 июн-15 июл кунлари Россиянинг 12 стадионида футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу футбол фестивалида дунёнинг барча қитъаларидан сараланган 32 мамлакат терма жамоаси жаҳон чемпионати бош соврини учун кураш олиб боради.
Аввал хабар берганимиздек, мундиал бошлангунга қадар унинг иштирокчилари ҳақидаги туркум мақолаларни сайтимизда эълон қилишни мақсад қилганмиз. Илк мақола мусобақа мезбонлари Россия ҳақида.
Конфедерация: УЕФА
Бош мураббий: Станислав Черчесов
Сардор: Игор Акинфеев
Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Сергей Игнашевич (119 ўйин)
Тўпурар: Александр Кержаков (30 та гол)
Уй стадиони: «Лужники»
ФИФА рейтингида: 66 ўрин (– 3) (2018 йил 12 апрел)
Энг юқори ўрин: 3 ўрин (1996 йил апрел)
Энг паст ўрин: 66 ўрин (2018 йил апрел)
Илк ўйин: Россия – Мексика 2:0 (Москва, 1992 йил 16 август)
Энг йирик ғалаба: Сан-Марино – Россия 0:7 (Серравалле, Сан-Марино; 1995 йил 7 июн), Лихтенштейн – Россия 0:7 (Вадуц, Лихтенштейн; 2015 йил 8 сентябр)
Энг йирик мағлубият: Португалия – Россия 7:1 (Лиссабон, Португалия; 2004 йил 13 октябр)
Ютуқ: Европа чемпионатида бронза медал (Австрия-Швейцария 2008 йил)
ЖЧда иштироки
Шу кунгача 3 маротаба жаҳон чемпионатининг финал қисмида иштирок этган россияликлар бирор марта ҳам гуруҳдан чиқа олишмаган. Улар учун ягона эсда қоларли воқеа 1994 йилги мундиалда ҳужумчи Олег Саленконинг мусобақа тўпурарига аталган олтин бутсани қўлга киритишидир. Ўшанда дастлабки икки ўйинда Бразилия ва Швецияга имкониятни бой берган руслар гуруҳнинг сўнгги ўйинида ғалаба қозониб, учинчи ўрин билан «плей-офф» баҳсларига чиқишдан умидини узмаган эди. Аммо Камерун устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалаба ҳам уларга кейинги босқич йўлланмасини тақдим этмади.

Фото: «FiFa.com»
Ягона муваффақият
Россия терма жамоасининг шу кунгача эришган энг катта жамоавий ютуғи 2008 йил Австрия ва Швейцарияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида ярим финалгача етиб боришидир. Чорак финалда Нидерландия устидан қозонилган ажойиб ғалабадан сўнг кўпчилик уларга ишонишни бошлаган эди. Аммо ярим финалда эски рақиб Испания ким аслида ким эканлигини эслатиб қўйди – 3:0!
Асосий юлдуз
«Краснодар» ҳужумчиси Фёдор Смолов сўнгги пайтлардаги русларнинг асосий юлдузи ҳисобланмоқда. Асли саратовлик бўлган бу йигит профессионал фаолиятини Москванинг «Динамо»сида бошлаган. 2007 йилда клуб сафида дебют учрашувини ўтказган футболчи пойтахтликлар сафида унчалик ҳам кўзга ташланмади. Унинг юлдузлик даври шубҳасиз 2015 йил «Крансодар»га бориб қўшилганидан сўнг бошланди. Шу кунгача у терма жамоа сафида 30 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 12 та тўп киритган. Смолов сўнгги икки йилда Россиянинг энг яхши футболчиси деган номни қўлга киритди.

Фото: «Газета.ru»
Рақиблар
Қуръага кўра мундиал мезбонлари қитъадошларимиз Саудия Арабистони, Муҳаммад Салоҳ бошчилигидаги Миср ва Жанубий Америка етакчиларидан бири Уругвай терма жамоалари билан «А» гуруҳида куч санашади. Россия илк ўйинда Саудия Арабистони билан жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувида иштирок этади.
Тайёргарлик
Россия терма жамоаси саралаш баҳсларида қатнашмаганлиги учун мундиалга тайёргарлик асосан ўртоқлик учрашувлари орқали олиб борилди. Сўнгги баҳслар дунёнинг етакчи терма жамоаларига қарши ўтказилгани ҳам таҳсинга сазовор. Аммо айнан етакчилардан учралган мағлубиятлар сабаб мутахассис ва мухлислар ўртасида турли норозиликлар келиб чиқмоқда. Хусусан бош мураббий Станислав Черчесовни истеъфога чиқаришни хоҳловчилар кундан-кунга кўпайиб бормоқда.
Сўнгги бешта ўйин
№ |
Сана |
Рақиб |
Ҳисоб |
Гол муаллифлари |
Шаҳар |
1 |
2017 йил 7 октябр |
4:2 |
Смолов, Ким Чжю Ён (автогол) (2), Алексей Миранчук |
||
2 |
2017 йил 10 октябр |
1:1 |
Қозон |
||
3 |
2017 йил 11 ноябр |
0:1 |
– |
||
4 |
2017 йил 14 ноябр |
3:3 |
Смолов (2), |
||
5 |
2018 йил 23 март |
0:3 |
– |
Йўқотишлар
Черчесов даврида асосий ўйинчилардан бирига айланганган «Спартак» ҳимочиси Георгий Жикия январ ойида «Шанхай СПИГ»га қарши назорат учрашувида чап тиззасидан жароҳат олди. Текширувлар натижасида у жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши маълум бўлди. Яна бир йўқотиш «Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин билан боғлиқ. У ҳам «Лейпциг»га қарши Европа лигаси баҳсида тиззасидан жароҳат олди ва майдонни тарк этди. ЦСКА ҳимоячиси Виктор Васин ҳам ўз юртида бўлиб ўтадиган мундиалдан қуруқ қоладиган кўринади. Шу йилнинг 21 феврал куни «Црвена Звезда»га қарши ўйин ҳимоячи учун омадсиз келди. Жароҳат жиддий бўлиб чиққач, футболчи Римда операция қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter