«Битирувчи – 2025» мусиқа шоуси ташкил этилди

2025 йил битирувчилари учун Ўзбекистон давлат филармонияси томонидан ўзгача ва унутилмас «Филармония шоу» концерти ташкили этилди. Пойтахтимиздаги «Ҳумо Арена» саройида ўтган ушбу шоуда мухлислар таниқли санъаткорлар ижодидан баҳраманд бўлишди.
Райҳон, Шохрух, Шаҳло Аҳмедова, Ҳамдам Собиров, Ғайбулло Турсунов, Шахриёр, Конста, «Беном» гуруҳи ва Кинг Мацарелла каби машҳур санъаткорлар концертда иштирок этдилар. Шунингдек, ёрқин чироқлар ва кучли энергия шоуни гўзал мусиқа атмосферасига айлантирди.
Юқори даражада ташкил этилган «Филармония шоу»си «Ҳумо Арена»ни тўлдирган минглаб битирувчилар ва мухлислар учун ёшлик ва орзулар байрами сифатида ҳам қалбларга муҳрланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter