Ҳоким аҳволи яхшилигини айтганди, аммо коронавирусга топширган тести мусбат чиқди — Бишкек
Бишкек шаҳри ҳокими Азиз Суракматов коронавирусга чалинди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.
Суракматов ўз уйида даволаняпти, касаллик енгил ўтяпти — озроқ иситмаси бор, дейилади хабарда.
Бунгача ҳоким аҳволи яхшилигини маълум қилган, аммо коронавирусга топширган тести ижобий чиққанди. Ҳозир, юқорида айтилганидек, уйида, шифокорлар назорати остида коронавирус билан курашяпти.
Хабарга кўра, ҳоким даволаниш билан бирга, шаҳарни масофадан бошқаряпти, шаҳардаги ва тезкор штаблар фаолияти одатий тартибда давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter