Бир гуруҳ хонандалар жавобгарликка тортилди
Ўзбекистон ва Туркманистон Республикалари халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов ижросидаги қўшиқлар муаллиф рухсатисиз фойдаланилганлиги юзасидан қонуний чора кўриш тўғрисидаги мурожаат Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилди.
Мурожаатни кўриб чиқиш давомида Бобомурод Ҳамдамовга тегишли бўлган қўшиқлар фуқаролар О. Қуватов, У. Қуватов ва Ш. Бекмуродовлар томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда шартнома тузмасдан ижро этилганлиги аниқланган.
«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахслар асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан, шу жумладан мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкинлиги белгиланган.
Ҳолат юзасидан фуқаролар О. Қуватов, У. Қуватов ва Ш. Бекмуродовларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177(1)-моддаси биринчи қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, жавобгарлик масаласини кўриб чиқишлик учун тегишли тартибда судга юборилган.
Суднинг қарорига кўра, ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177(1)-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун тегишли тартибда жарима жазоси тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter