Белгияда эркак пичоқ билан ресторан меҳмонларига ташланди
Белгиянинг шарқидаги Моресне-Шапел аҳоли пунктида бир эркак ресторанга кириб, бир неча кишига пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисада икки аёл - эркакнинг собиқ севгилиси ва унинг онаси, шунингдек, жиноятчининг ўзи ҳам ҳалок бўлган. Яна бир неча киши яраланиб, касалхонага ётқизилган.
Жиноятчининг ўзи қандай ҳалок бўлгани маълум қилинмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter