«Беларуснинг акаси». Лукашенко: «Мени Ғарбда ҳеч ким кутаётгани йўқ»

Беларусь президенти Александр Лукашенко Россияни Минскнинг «жиғига тегиш» ва ўзига оғдиришга уриниш ўрнига, қийин вазиятларда ҳам «ака» бўлиб қолишга чақирди. Унинг айтишича, беларуслар Россияни сотишга йўл қўймайди.
«Бироқ биз катта акадан катта акалигича қолишини талаб қиляпмиз. Жиғимизга тегишга, ўзига оғдиришга уринмасин, бошимизга мушкул тушганда қўллаб турсин», — Лукашенкодан иқтибос келтирмоқда БелТА.
Президент Россия ва Беларусь — бир халқ эканини «минг марта» айтганини қўшимча қилиб, Минск ташқи сиёсатда гўёки Ғарбга юзланиб олгани ҳақидаги гапларни инкор этди.
«Лукашенко Ғарбга юзланиб олди, деманг. Қулоғингизга қуйиб олинг, шахсан мени Ғарбда ҳеч ким кутаётгани йўқ», — деди республика президенти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter