Беларус ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланди
Беларус Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлди. Тегишли қарор Остонада бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилишида имзоланди.
Шундай қилиб, Беларус ШҲТнинг тўла ҳуқуқли, ўнинчи аъзосига айланди. Ташкилотда Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳам худди шундай мақомга эга.
«Беларус Республикасини Шанхай ҳамкорлик ташкилотига тўлиқ аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилинди, ҳурматли Александр Григоревич, бугун Беларус тарихида ёрқин саҳифа бўлишига ишончим комил», – дейди ШҲТнинг бу галги саммитида раислик қилаётган Қозоғистон президенти Қосим-Жщмарт Тоқаев.
У, шунингдек, Беларус ШҲТ маконида хавфсизликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшишига ишонч билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter