Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бекободнинг шов-шувли «разборчи» қизлари

Бекободнинг шов-шувли «разборчи» қизлари

Иллюстратив сурат

Сентябрь ойидан буён ижтимоий тармоқ орқали таниш бўлган Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида жойлашган 11-сонли ихтисослаштирилган санъат мактабининг 2 қизи М.А. ва Д.З. ўртасида турли келишмовчиликлар бўлиб турган.

Келишмовчиликни бартараф этиш мақсадида, Д.З. танишлари билан М.А.ни мактаб ҳовлисининг холи ҳудудига чақириб, улар билан гап талашиб қолишган ва жанжаллашиб кетишган. Д.З. М.А.ни бир-икки маротаба уриб, туртиб юборган вақтида М.А. мувозанатини йўқотиб, бетон қопламага пешонасининг чакка қисми билан йиқилган. Сўнг уларни ажратишган.

Йиқилиб тан жароҳати олган М.А. таниши билан Бекобод шаҳар Марказий шифохонасига борган.

Шундан сўнг, 21 сентябрь куни М.А.нинг дугонаси Н.М. уни шифохонага кўргани бориб, М.А.нинг норозилигига қарамасдан, ижтимоий тармоқ орқали Д.З. ва унинг таниши Нозима исмли қизнинг фотосуратларини “Қидирилмоқда” изоҳи билан тарқатган ҳамда шаҳарнинг жамоат жойлари пештахталарига ёпиштирган.

Ҳолат юзасидан Д.З.нинг хатти-ҳаракатларида Жиноят кодексининг 109-моддасида (“Қасддан баданга енгил шикаст етказиш”) кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд бўлса-да, Д.З. вояга етмагани учун Жиноят кодексининг 17-моддасига мувофиқ Д.З. ҳамда Н.М.нинг оналарига нисбатан, фарзандларини тарбиялаш ва таълим бериш борасидаги мажбуриятини етарли бажармагани сабабли, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисмига асосан, тўпланган ҳужжатлар шаҳар ҳокимлиги қошидаги “Вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси”га юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг