Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден АҚШнинг 2022 йил учун мудофаа бюджетини имзолади 

Байден АҚШнинг 2022 йил учун мудофаа бюджетини имзолади 

Фото: «РИА Новости»

АҚШ президенти Жо Байден бугун, 27 декабрь санасида мамлакатнинг 2022 молия йили учун (1 октябрда бошланган) мудофаа бюджетига имзо чекди, баёнот берди Оқ уй.

ФОТО: ОҚ УЙ

АҚШнинг 2022 йилги мудофаа харажатлари $768 млрд.ни ташкил этади.

АҚШ Конгрессининг ҳар икки палатаси мудофаа бюджети лойиҳасини тасдиқлаганди. Маълумотларга кўра, мазкур бюджет доирасида $4 млрд. Россияни тийиб туриш бўйича Европа ташаббуслари дастурига ажратилади. Украина $300 млн., Болтиқбўйи мамлакатлари $150 млн. олади.


Мавзуга дахлдор: Японияда рекорд даражали мудофаа бюджети қабул қилиниши кутиляпти


Бундан ташқари, АҚШ мудофаа бюджети доирасида Ҳинд ва Тинч океанлари минтақаларидаги дастурларга $7 млрд.дан зиёд маблағ сарфланиши кўзда тутилмоқда. Афғонистондаги Америка ҳарбий кампаниясини ўрганувчи комиссияни тузиш ва Пентагон восита ва ресурслари «Толибон» ҳаракати қўлига ўтишини тақиқлаш қарори ҳам лойиҳага киритилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг 2021 йилги мудофаа бюджети $740 млрд. атрофида эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг