Бахтиёр Раҳмонов янги лавозимга тайинланди
Раҳмонов Бахтиёр Султонович Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимидан озод қилингач, Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Бироқ, орадан кўп ўтмай, пойтахтга аввал «Ўзавтосаноат» компанияси раиси лавозимида ишлаган Ш.Умурзоқов раҳбар бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter