Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бахти Ташкентский»га маъмурий қамоқ жазоси тайинлангани маълум бўлди

«Бахти Ташкентский»га маъмурий қамоқ жазоси тайинлангани маълум бўлди

Маълум бўлишича, 2023 йил 29 ноябр куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судида Бахтиёр Қудратуллаев билан боғлиқ иш кўриб чиқилган.

Қайд этилишича, Бахтиёр Қудратуллаев 2023 йил 28 ноябр куни соат 21:45да Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Коҳинур кўчасидаги 37-уйнинг йўлагида ИИО ходимларига нисбатан бақир-чақир қилиб, фуқароларнинг тинчлигини бузган. Шунингдек, ИИО ходимларининг ИИБ биносига бориб шахсига аниқлик киритиш ҳақида қонуний талабларини бажармаган.

Ушбу ҳаракатлари учун суд Бахтиёр Қудратуллаевни МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топган ҳамда унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бахтиёр Қудратуллаев Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик), 276-модда 2-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда абланиб, қўлга олингани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг