«Барон» раҳбарлик лавозимига тайинланди
«Барон» филмида бош роллардан бирини ижро этган актёр Исоқ Тўраев Қашқадарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар тарқатди.
Айтилишича, Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев бугун, 23 август куни бўлиб ўтган аппарат йиғилишида Маданият вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи Салим Сайимовни ўз ишига масъулиятсизлик билан қарагани учун ишдан олган.
«Бошқарма бошлиғини бир неча маротаба огоҳлантиргандим, камчиликларини қайта-қайта эслатдим. Аммо хулоса қилмади. Тўқсонинчи йилларда Қарши шаҳри маданият ўчоғи бўлган. Концерт дастурлари ва ижодий кечалар ўтказишда Қаршининг, Қашқадарёнинг ўз тажрибаси бор. Қани ўша масъулият? Нега бор имкониятдан фойдалана олмаймиз», — деган вилоят раҳбари ҳудудий бошқарма бошлиғи Салим Сайимовнинг масъулиятсизлиги ҳақида гапирар экан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter