Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банкомат ёнидаги «ҳожатбарор» ўғри бўлиб чиқди

Банкомат ёнидаги «ҳожатбарор» ўғри бўлиб чиқди

Фото: «Xabar.uz»

2020 йилнинг 29 май кунидан 9 июнь кунига қадар бўлган вақт оралиғида 20 ёшли И.М. Тошкентдаги «Қўйлиқ деҳқон бозори» ҳудудида ўрнатилган банкомат ёнида туриб, мазкур банкоматдан пластик картадаги пулини нақдлаштириш мақсадида келган жами 7 нафар фуқароларга пулларни нақдлаштиришда «ҳожатбарор»лик қилади.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, И.М. фуқаролардан пластик картасини олиб, пулларни нақдлаштириш жараёнида пластик картага уланиш «SMS» хабарномасини ўзининг уяли телефон рақамига яширинча ўрнатиб, пластик карта рақами ва кодини уяли алоқа воситасига сақлаб олади. Кейин у мазкур фуқароларнинг пластик картаси ҳисобида мавжуд бўлган жами 10.497.410 сўм пул маблағларини яширин равишда эгалаб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборади.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, И.М. айбланувчи тариқасида жалб қилинган ва лозим бўлган эҳтиёт чораси танланган. Тергов ҳаракатлари якунига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан тегишлилиги бўйча судга юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг