Балиқни қирғоққа «ҳайдаган» нима бало?!
Японлар Токаяма кўрфази соҳилида узунлиги 3,2 метр келувчи балиқ топиб олишди. Кокилли сельд қироли — шу ном билан аталувчи бу балиқ гўшти ейилмайди.
Айтишларича, бу балиқни соҳилда учратиш — ноёб ҳодиса. Чунки кокилли балиқ асосан чуқур сувларда яшайди.
Кокилли сельд қиролини японлар денгиз маъбуди элчиси ҳам дейишади. Маҳаллий халқ эътиқодича, бу балиқ қирғоққа чиқиб қолса — цунамидан дарак.
Аммо олимлар ирим-сиримларни инкор этишди, балиқни қирғоққа «ҳайдаган» цунами эмас, балки глобал иқлим исиши, дейишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter