«Аёзбобо» рус эртаги АҚШ томошабинларини қўрқувга солди

СССРда култ классикасига айланган, режиссёр Александр Роу томонидан суратга олинган «Аёзбобо» (Морозко) совет эртаги АҚШ томошабинларини даҳшатга солди, деб ёзади СТ News.
Болалагимиздан экранлардан тушмайдиган бу эртакни жуда яхши биламиз ва уни яхши кўриб томоша қилганмиз.
Орадан ўнлаб йиллар ўтгач Америка катта экранларида ҳам бу фильм намойиш этилгач эртак томошабинларга ёқмади. Фильм Америкада «Жек Фрост» номи билан чиқди ва хорижлик томошабинларнинг эътиборини қозона олмади. Америкалик томошабинлар бундай қўрқинчли фильмни болаларга қандай кўрсатиш мумкинлигига ҳайрон бўлишди.
Шарҳларда кўплаб томошабинлар эртакни «совуқ» ва даҳшатли деб номлашди:
«Жек Фрост» – мен ҳеч қачон иккинчи марта кўрмайдиган фильм, бу жуда қўрқинчли! Советлар СССР пайтида, 1960 йилларда жуда кўп яхши фильмлар ишлаб чиқишган ва лекин улар шундай даҳшатли нарсани томоша қилишган», дейилади шарҳлардан бирида.
Улар актёр Георгий Милляр ўйнаган Ялмоғиз кампирни шунингдек, куёв билан танишиш саҳнаси ва Марфушенканинг бўянишини қўрқинчли деб ҳисоблашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter