Австрияда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бошланди
Австрия канцлери Себастьян Курц мамлакатда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда 13 сентябрь куни Австрия матбуот агентлигига таяниб ТАСС хабар берди.
«Икки ҳафта аввал кунига 350 тача янги ҳолат аниқланганди, кеча 850 киши коронавирусга чалинди. Драматик вазият, айниқса, Венада кузатилмоқда. Австрия бўйича коронавирусни юқтирганларнинг қарийб 50 фоизи пойтахтга тўғри келади. Яқинда кунига мингталаб касалланишлар кўрсатгичига етамиз», — деди Курц. Унинг таъкидлашича, куз ва қиш оғир келади.
Шу муносабат билан канцлер Австрия аҳолисини инфекция тарқалишининг олдини олиш чораларига риоя қилишга чақирган.
«Ҳозир ҳаммамиз баҳорда кўрсатган интизом ва эътибор билан келгуси ойларнинг қийинчиликларини енгиб ўтишимизга тўғри келади», — деб хулоса қилди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter