Австрия тарихидаги биринчи ва ягона аёл канцлер вафот этди
Австрия тарихидаги биринчи аёл канцлерга айланган Брижит Биерлайн 75 ёшида вафот этди. Бу ҳақда амалдаги канцлер Карл Нехаммер маълум қилди. Унинг сўзлари Федерал канцлер веб-сайтида эълон қилинган.
«Биз Австриянинг биринчи аёл федерал канцлерининг ўлими сабаб қайғурамиз», дея баёнот берган Нехаммер.
У Брижит Биерлайн мамлакат учун қийин пайтда «масъулиятни ўз зиммасига олганини» эслади. Канцлер марҳуманинг «республика ва ўз ватанига» буюк севгисини таъкидлади. Нехаммернинг сўзларига кўра, Австрия ундан «катта қарздор».
Биерлайн 2019 йил июнидан 2020 йил январигача канцлер лавозимида ишлаган. У коалиция парчаланганидан кейин ўтиш даври ҳукуматини бошқарган.
Брижит Биерлайн 1949 йилда туғилганди. У маълум вақт Австрия Конституцион судини ҳам бошқарган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter