Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«AstraZeneca» вакцинаси номини нега ўзгартирди?

«AstraZeneca» вакцинаси номини нега ўзгартирди?

Фото: «Tass.ru»

Оксфорд университети билан ҳамкорликда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарган инглиз-шведларнинг AstraZeneca компанияси препарат номини Vaxzevria деб ўзгартирди. Бу ҳақда Швеция Дори воситалари маъмуриятининг веб-сайтида чоп этилган пресс-релизда маълум қилинган.

Унда ёзилишича, вакцина номининг ўзгариши бошқа ўзгаришларга олиб келмайди. Лекин мутахассислар ушбу қайта номлашдан бохабар бўлишлари керак. Чунки препаратнинг қадоқланиши ва маркаланиши биринчисидан фарқ қилиши мумкин. Европа дорилар агентлиги (ЕМA) 25 март куни AstraZeneca компанияси томонидан берилган тегишли аризани кўриб чиқиб, вакцинанинг янги номини тасдиқлади.

«Vaxzevria — 18 ёш ва ундан катта одамларда SARS-CoV-2 вируси келтириб чиқарувчи коронавирус инфекциясининг (COVID-19) олдини олиш учун ишлатиладиган вакцинадир»,дейилади ЕМA хабарида.

Энг машҳур COVID-19 вакциналаридан бирининг номини ўзгартириш кимга керак бўлиб қолди, деган саволга тадбирга бағишланган пресс-релиздан жавоб топиш мумкин.

«Барча препаратлар ўзгача ном билан аталиши керак. Дори-дармонларга ном танлашда сиз ҳам чиройли сўзлардан, ҳам умумий номлардан фойдаланишингиз мумкин», — дейилади унда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг