Арманистон Фаластинни расман тан олди
Арманистон Фаластин мустақиллигини тан олди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.
«Арманистон Республикаси Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорлик, яҳудий ва фаластин халқлари ўртасида мустаҳкам ярашув ўрнатилишидан чин дилдан манфаатдор. Турли халқаро платформаларда биз доим Фаластин муаммосини тинч ва кенг қамровли ҳал этиш тарафдори бўлиб келганмиз ва Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилишнинг икки давлат тамойилини қўллаб-қувватлаймиз», — дейилади баёнотда.
Аввалроқ Словения ва Испания Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter