Аргентинада ҳаво 45 даражагача қизиб кетди
Аргентинада жазирма иссиқ ҳукм суряпти — термометрлар кўрсаткичи +45° даражагача чиқиб кетди.
Айни пайтда Аргентина сайёрамиздаги энг қайноқ ҳудудлардан бирига айланган. Пойтахт Буэнос-Айрес ва теварак-атрофида фавқулодда иссиқ туфайли электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда, юз минглаб одамлар чироқ ўчиши ва кондиционерлар ишламаслигидан қийналмоқда.
Буэнос-Айресда тахминан 743 мингта уй хўжалиги электр токисиз қолган. Бу узилиш сувни тозалаш тизимининг бузилишига ҳам олиб келди.
Жуда юқори ҳарорат ҳафта давомида сақланиб туриши кутиляпти. Аргентинада навбатдаги об-ҳаво рекордлари ўрнатилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter