Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШдаги байрамда болалар конфет ва устара тиғи билан «меҳмон қилинди»

АҚШдаги байрамда болалар конфет ва устара тиғи билан «меҳмон қилинди»

Фото: «mir24.tv»

Американинг Коннектикут штати полицияси Хеллоуин байрамида болаларни конфет ва устара тиғи билан «меҳмон қилган» фуқарони ҳибсга олди, деб хабар берди «mir24.tv».

Полицияга конфетлар орасида ўткир тиғларни топган болаларнинг ота-оналаридан шикоят келиб тушган. Кўп ўтмай болаларни антиқа совғалар билан «меҳмон қилган» киши аниқланган. Гумондор шахс 37 ёшли Жейсон Рач бўлиб чиқди. Унинг айтишича, устара тиғи конфетларга солинган косага бехосдан тушиб қолган.

Шу билан бирга, гумонланувчи шахснинг уйида 3 ёшли болакай ҳам бўлган. У ҳам косадаги конфетлардан олган бўлиши мумкин. Полициянинг таъкидлашича, устара тиғи конфетларнинг ичига яшириб қўйилмаган. Рач балоғатга етмаганларга жароҳат етказиш хавфи ҳамда полиция ходимларига қаршилик кўрсатганликда айбланмоқда.

«REGNUM»нинг хабар беришича, 31 октябрь куни Канаданинг Колдбрук шаҳрида бир одам ёш болаларни таркибида наша бўлган ширинликлар билан меҳмон қилган. Энг қизиғи, конфетларнинг қоғозида таркибида гиёҳванд моддалар борлиги қайд этилган. Боланинг ота-онаси шу заҳоти полицияга мурожаат қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг