Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ва Хитой раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни табриклади

АҚШ ва Хитой раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни табриклади

Фото: «President.uz»

Бугун, 28 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқи номига хорижий давлатлардан табрикномалар келишни бошлади.

Ҳар йили мустақиллик байрами арафасида хорижий давлат раҳбарлари Ўзбекистон халқини ушбу тантана билан табриклайди. Ушбу хайрли ишни бугун Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин бошлаб берди.

ХХР Раиси ўз табригида ўзбек халқини байрам билан табриклаб, абадий тинчлик тилаган. Икки халқ ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар бардавом бўлишини ният қилган.

Шунингдек, АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам Ўзбекистон ва Мирзиёевни Мустақиллик байрами билан табриклаган. Икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик янада мустаҳкаланишини тилаган.

Табриклар келиши давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг