ОАВ: АҚШ «Толибон» раҳбарларидан бири учун 5 миллион доллар мукофот эълон қилган

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон» ҳаракати раҳбарларидан бири Халил Раҳмон Ҳаққонийни AҚШ ҳукумати ўн йиллар аввал террорчи деб эълон қилгани ва у ҳақидаги маълумот учун 5 миллион доллар таклиф этгани маълум бўлди.
Бу ҳақда NBC телеканали хабар берган.
Aввалроқ «Толибон» Афғонистонни 12 кишидан иборат кенгаш бошқаришини маълум қилганди. Олдиндан келишилган номзодлар орасида Халил Раҳмон Ҳаққоний ҳам номи кўрсатилган.
Ҳаққонийга 2011 йилда қидирув эълон қилинган. У «Ал-Қоида» манфаатларига хизмат қилишда ҳам айбланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter