Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Сурияга қарши санкцияларни 180 кунга тўхтатди

АҚШ Сурияга қарши санкцияларни 180 кунга тўхтатди

АҚШ Сурияга қарши санкцияларни ушбу мамлакатга электр энергияси, сув ва гуманитар ёрдам билан таъминлаш мақсадида 180 кунга тўхтатди.

Бу ҳақда 23 май куни АҚШ Давлат котиби Марко Рубио маълум қилди.

«Президентнинг Суриядаги санкцияларни юмшатиш ҳақидаги ваъдасига мувофиқ, «Цезар акти»га асосланиб, мен санкцияларни 180 кунга тўхтатиш ҳақидаги ҳужжатни имзоладим», – деди у АҚШ Давлат департаменти сайтида чоп этилган баёнотда.

Унинг таъкидлашича, бу ҳаракатлар мамлакатлар ўртасидаги янги муносабатлар йўлидаги биринчи қадамдир. Рубионинг қайд этишича, Трамп шу тариқа Сурия ҳукуматига ҳам мамлакат ичида, ҳам чет элда тинчлик ва барқарорликни тарғиб қилиш имкониятини берди.

Эслатиб ўтамиз, 20 май куни Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи кенгаши йиғилишидан сўнг Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Кайа Каллас Иттифоқ давлатлари Сурияга нисбатан жорий қилинган иқтисодий санкцияларни бутунлай бекор қилишга қарор қилганини айтган эди. Кейинроқ Сурия ташқи ишлар вазири Асаад Ҳасан ал-Шибоний Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Европа Иттифоқига санкцияларни бекор қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг